Смекни!
smekni.com

История создания компьютеров и современное их развитие (стр. 7 из 9)

Бироқ, бунгача микропроцессорни яратиш борасидаги дастлабки тажрибалар дастлаб Shockley Semiconductor Laboratory фирмаси сўнгра Fairchild Semiconductor фирмасида (ярим ўтказгичлар лабораториялари) ўтказилган эди. Нойс ва Гордон иккала фирма ходимлари бўлишиб, улар яратишган Intel, ушбу фирмаларда тўпланган тажрибаларни табиий равишда ўзига мужассам этган қандайдир алкимё таркибга ўхшаш корхона бўлди.

Нойс миясига схема йиғиш мобайнида симлардан фойдаланмасдан элементларни битта кремнийли пластина устида йиғиб, ўзаро улаб кўриш ғояси келган.

1959 йили Нойс диффузион интеграл ёки металл чанги пуркалган резисторлар ҳақида, тескари йўналишга қўзғатилган pn-ўтишлар ёрдамида асбобларни бир-биридан изоляция қилиш хусусида ҳамда юзага металл чангини пуркаш йўли билан ҳосил қилинган оксидларда очилган тешиклар орқали элементларни бир-бири билан улаш тўғрисида ўзининг биринчи батафсил маълумотномасини ҳавола этди. Яна бир ой ўтгач, Нойс бир нечта элементларни битта кристалл устига жойлаштириш ғояси билан ўртоқлашди. Айни шу фурсатдан интеграл схема ҳақидаги ғоя реал воқеликка айланди. Fairchild Semiconductor муваффақият чўққисига чиққан пайтда Роберт Нойс ва Гордон Мур Intel фирмасини яратиш мақсадида ўз фирмаларини тарк этишди.

Ўша даврдан эътиборан Intel фирмаси, унда ишлайдиган ходимлар сони 64 мингдан ошиб кетган, ҳар йили (1997 йил охирида олинган маълумотларга кўра) 25 миллиард доллардан ортиқ йиллик даромад кўрадиган, микропроцессор ишлаб чиқариш бўйича дунёда энг йирик корхонага айланиб қолди.

Ҳисоблаш машинасининг “мияси” деб ном олган микропроцессор шахсий компьютер ва бошқа кўплаб электрон қурилмаларни бошқарадиган бош орган вазифасини бажаради.

Intel фирмасининг микропроцессорлари

1971 йилнинг ноябрь ойида Intel корпорацияси ўзининг уч нафар муҳандиси томонидан ишлаб чиқилган ва тижорат мақсадларида тарқатиш учун мўлжалланган дунёда энг биринчи 4004 русумли микропроцессор яратганини эълон қилди. Бугунги стандартларга кўра жуда содда саналадиган ушбу микропроцессор таркибида атиги 2300 та транзистор бўлиб, сонияда бор-йўғи 60 000 та ҳисоблаш операцияларини бажарган холос.

Бугунги микропроцессорлар оммавий ишлаб чиқарилаётган жуда мураккаб маҳсулот бўлиб, ўз ичига 5,5 миллиондан ортиқ транзисторни мужассам этади, сонияда юзлаб миллион операциялар бажаради. Бу борада олиб борилаётган тадқиқотлар эса тобора жадал кечмоқда.

4004 русумли микропроцессор

1971 йили Intel корпорациясининг биринчи микропроцессори яратилди. 4004 русумли ушбу микропроцессор тўрт битли бўлган, яъни у тўрт битли сонларни сақлай олган, уларга ишлов берган, хотира қурилмасига сақлаган ёки ундан ҳисоблаб чиқарган бўлиб, калькуляторларда қўллаш учун мўлжалланган. 4004 русумли чип (ёки кристалл) ўша даврда дунёда энг зўр компьютер саналган Америка ҳукуматининг ENIAC русумли компьютеридан ҳам кучли восита сифатида эътироф этилди. Жумладан, ушбу компьютер сонияда 5000 йўриқ бажарган бўлса, 4004 эса 60000 йўриққа ишлов берган. Айни пайтда чип бармоқ учида жойлашган бўлса (унинг ўлчами 1/6 га 1/8 дюйм бўлган), ENIAC 3000 квадрат фут майдонни эгаллаб, вазни 30 тоннадан ортиқ бўлган. Хоффнинг ушбу ихтироси ўз вақтида Нойснинг интеграл схемаси каби катта аҳамиятга эга бўлган. Процессорга ўшанда “чип устидаги компьютер” номини олди. Негаки энди, зикр этилган компьютер томонидан амалга оширилган жамики арифметик ва мантиқий вазифалар михнинг қалпоғидек келадиган чип ичидан жой олган эди. Дарҳақиқат, 4004 умуман сунъий интеллект тизимларини, хусусан шахсий компьютер яратилиши учун йўл очиб берган инқилобий ихтиро бўлган эди.

8008 русумли микропроцессор

1972 йили Intel компанияси ўзининг навбатдаги микропроцессорини ишлаб чиқарди. Ушбу микропроцессорнинг қуввати ўтмишдошининг қувватидан икки ҳисса ортиқ эти. Ҳисоблаш технологияларининг жонбози Дон Ланкастер (Don Lancaster) шахсий компьютер прототипини ишлаб чиқишда киритиш-чиқариш терминали сифатида 8008 русумли процессорни қўллади.

8080 русумли микропроцессор

1974 йили чиқарилган 8080 русумли микропроцессор корпорацияга чинакам муваффақият келтирди. Ташқи хотира “стек”ининг (рус. “стек”) пайдо бўлиши айни шу микропроцессор билан боғлиқ бўлиб, киритилган ҳар қандай дастурдан фойдаланиш имконини яратди. Ушбу процессор “Альтаир” русумли биринчи шахсий компьютернинг “мия”си сифатида қўлланди.

8086-8088 русумли микропроцессор

1978 йили Intel фирмаси биринчи бўлиб 16 битли 8086 русумли микропроцессорни ишлаб чиқарди. Ушбу микропроцессор 80х86 деб ном олган бутун бошли микропроцессорлар оиласининг аждоди бўлди. Сал ўтгач, унинг ўрнига 8088 русумли микропроцессор келиб, у 16 битли ички регистрларга эга ва 8086 микропроцессорининг архитектурасини такрорлаган бўлса ҳам, ташқи маълумотлар шинаси 8 битни ташкил этган. IBM корпорациясининг эндигина ташкил топган бўлинмаси шахсий компьютер яратиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ушбу бўлинма томонидан харид қилинган мазкур қурилмаларнинг йирик партияси 8088 русумли процессорни IBM PC нинг миясига айлантирди.

286 русумли микропроцессор

1982 йили 286 русумли микропроцессорнинг яратилиши ҳисоблаш технологияларига оид янги ғоялар ишлаб чиқилишида қўйилган навбатдаги катта қадам бўлди. Ушбу микропроцессорнинг 80286 деган номи ҳам кенг тарқалган бўлиб, уни ишлаб чиқиш жараёнида микрокомпьютерлар ва катта компьютерлар архитектураларида эришилган ютуқлар инобатга олинди. 80286 микропроцессори икки режимда ишлай олади, жумладан: реал манзил режимида у 8086 микропроцессори ишини бажаради, виртуал манзилнинг ҳимояланган режимида (Protected Virtual Address Mode) ёки P-режимда эса дастур тузадиган мутахассисга кўп имконият ва воситаларни ҳавола этади. 286 русумли микропроцессор Intel фирмасининг олдин яратилган микропроцессорлари учун тузилган ҳар қандай дастурни бажариш қобилиятига эга биринчи микропроцессор бўлди. Шу даврдан эътиборан дастурий мослик Intel фирмаси микропроцессорлар оиласини бошқа оилалардан ажратиб турувчи аломати бўлганича қолмоқда.

Intel 386 русумли микропроцессор

1985 йили 275000 та транзисторга эга, яъни транзисторлар сони энг биринчи 4004 русумли процессорга нисбатан 100 баробардан ошиб кетган, бир вақтнинг ўзида бир нечта дастурни амалга ошириш имкониятини берадиган “кўп вазифали”, 32 разрядли Intel 386 русумли микропроцессор ишлаб чиқилди. Микропроцессорлар технологиясида эришилган сўнгги ютуқлар мужассам этилганига қарамай 80386 ўзининг аждодлари 8086 ва 80286 учун катта миқдорда тузилган дастурий таъминот билан объектли код бўйича мосликни сақлаб қолди. Унинг виртуал машина чиқиш хоссаси алоҳида қизиқиш уйғотади. Ушбу хосса 80386 микропроцессорига UNIX ва MS-DOS сингари операцион тизимлар томонидан бошқариладиган дастурлар ижросига ўтиш имконини беради. Ўзининг 32 битли архитектураси туфайли Intel 386 русумли микропроцессор катта сонли, маълумотларнинг катта тузилиши ва катта ҳажмли дастурларга (ёки дастурларнинг кўп сонига) эга ва шу каби операциялар ижроси билан тавсифланадиган “йирик” тизимларни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўладиган дастурий ресурсларни таъминлайди.

Intel 486 русумли марказий процессор

1989 йили Intel корпорацияси транзисторлар сони миллиондан ошиб кетган 80х86 деб номланадиган микропроцессорлар оиласининг биринчи вакилини ҳавола этди. 486 процессорларининг авлоди компьютерда командалар сатри орқали амалга ошириладиган ишдан “кўрсатгин-у бир бор черт!” режимига ўтилганлигини нишонлади. Intel 486 ичига ўрнатилган математик сопроцессорга эга биринчи микропроцессор бўлди. У марказий процессор ўрнига мураккаб математик амалларни бажариб, маълумотларга ишлов бериш жараёнини сезиларли даражада тезлатиб юборди.

486 процессори команда ва маълумотларнинг 8 Кбайтини сақлаш учун мўлжалланган бўлиб, микросхема ичига ўрнатилган ички кэшга эга.

Яратиладиган янги имкониятлар тизимларнинг кўп вазифалигини янада кенгайтиради. Янги операциялар хотира қурилмаси ичидаги семафорлар билан олиб бориладиган ишлар тезлигини оширади. Микросхемалардаги жиҳозлар кэш-хотиранинг зиддиятли бўлмаслигини кафолатлаб, кўп сатҳли кэшлаштириш жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган воситалар ишини қўллабқувватлайди.

Pentium русумли процессор

Intel фирмасининг асосий ютуқларидан бири Pentium русумли процессор яратилиши бўлди. Бу иш 1989 йил июнь ойида бошланди. Pentium ни ишлаб чиқиш ва синаб кўриш ишларида шахсий компьютерларни ишлаб чиқадиган ва дастурий таъминот тузадиган асосий мутахассислар фаол иштирок этишди. Бу эса, ўз навбатида, лойиҳанинг умумий муваффақиятига сезиларли омил бўлди.

1991 йил интиҳосида процессор макети тайёр бўлиб, унда муҳандислар дастурий таъминотни ишга туширишга муваффақ бўлдилар. Лойиҳа ишлари асосан 1992 йилнинг февраль ойида ниҳоясига етказилиб, процессорларнинг тажриба учун яратилган партияси кенг қамровли синовдан ўтказила бошланди. Pentium саноатини ўзлаштириш юзасидан қарор 1992 йилнинг апрель ойида қабул қилиниб, 1993 йил 22 март куни Pentium процессорининг кенг қамровли тақдимоти ўтказилди.

Битта кремнийли асосга 3,1 миллион транзисторни бирлаштирган 32 разрядли Pentium процессор ўзининг юксак унумдорлиги билан тавсифланади. Pentium процессорнинг суперскаляр архитектураси фақат Intel билан мос келадиган икки конвейерли индустриал архитектурадан иборат. Бундай архитектура процессорга тактли частотанинг бир даври мобайнида биттадан ортиқ команда бажариш орқали иш унумдорлигининг янги даражаларига чиқиш имконини берди. Pentium процессорда амалга оширилган яна бир жуда муҳим инқилобий такомиллашув – алоҳида-алоҳида кэшлаштириш жараёни жорий этилгани бўлди. Ичига вергули ўзгарувчан такомиллаштирилган ҳисоблаш блоки ўрнатилганлиги боис Pentium процессор юқори даражали ҳисоблаш амалларини бажариш имконини яратди. Ташқи томондан Pentium процессор 32 битли қурилма бўлиб, хотира қурилмасига уланган ташқи маълумотлар шинаси 64 битли саналади.